«Қон топшир – ҳаёт инъом эт»

31.05.2024 17:05:43

Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, беғараз ёрдам муҳитини кучайтириш, болалар, саломатлигини муҳофаза этиш мақсадида «1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан, Жорий йилнинг 31 май Сирдарё вилояти қон қуйиш марказида «Бор меҳримиз Сенга, болажон!» донорлик хайрия акцияси бўлиб ўтди. Сирдарё вилоят қон қуйиш станциясида ўтказилган хайрия тадбирида «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ходимлари, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси Сирдарё вилоят филиали ,вилоят ва туман Кенгаш депутатлари С.Элмуродов, М.Махмудов,Э.Абдурахмонов, Ф.Мингбоев,Т.Самиев, «Ёшлар қаноти» , «Аёллар қаноти» , Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Ш.Умурзоқова,
Донор ўз қони билан инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин, чунки турли ноёб жарроҳлик амалиётларининг муваффақиятли кечишида, онкологик ва гематологик касалликларни даволашда, баъзан туғруқ жараёнларида, бахтсиз ҳодисаларда қон ва унинг компонентларининг аҳамияти катта.
Донорлик инсонларга яхшилик қилишнинг энг оддий кўриниши бўлиб, ушбу беғараз кўнгилли ёрдам қонга эҳтиёжи бор инсонлар учун ҳақиқий кўмакдир. Бугунги акцияда Сирдарё вилоят мудофаа бўлими, Гулистон шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари ҳам фаол иштирок этишиб акцияда улкан жонбозлик кўрсатишди. Сабаби улар қон топшириб кўплаб инсонларнинг шодлигига эришишди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 августдаги «Республика қон хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ихтиёрий донорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан аҳоли ўртасида донорликни тарғиб қилиш учун турли-хил корхоналарда донорлик акцияларини ташкил этган ҳолда қон захирасини кўпайтиришга эришилди.

Бугунги хайрия акциясида ҳамкор ташкилотимиз «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси Сирдарё вилоят филиали раҳбари Ю.Усмонова ва ходимлари ҳам иштирок этиб,донорлик қилган фуқароларга жамғарма томонидан бепул дори-дармонлар тарқатилди.
Бугун донорлик акциясининг давоми сифатида Сирдарё вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси биносида «ISUZU HC40»сайёр мобил донорлик комплексида акция юқори савияда ташкил этилди.
Унда вилоят ФВБ ходимлари кўнгилли донорлар сифатида фаол иштирок этишиб, бемор болажонлар учун қон топширдилар.
«ISUZU HC40» русумли автотранспорт воситалари негизида тайёрланган ушбу кўчма донорлик мажмуаси махсус каравот, музлаткич, гемаконтейнер, ҳавони тозалашга мўлжалланган бактерияга қарши лампалар, кондиционер ҳамда ёриткичлар билан жиҳозланган. Унда бир вақтнинг ўзида 3 нафар донордан қон олиш мумкин.
Мобил донорлик комплекслари юртимизда сайёр донорликни ривожлантириш, ҳудудларда сифатли қон компонентларини йиғиш ишларини самарали ташкил этишга хизмат қилмоқда.
Сирдарё вилоят қон қуйиш станцияси бош шифокори Ҳайдар Саломов томонидан донорлик акциясида соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вилоятга тақдим этилган қон таҳлили учун янги замонавий тиббиёт ускуналари билан таништирилди.
Бугунги Сирдарё вилояти қон қуйиш марказида «Бор меҳримиз Сенга, болажон!» донорлик хайрия акциясида 90 нафар донор иштирок этиб,жами 38 литр 475 мл қон топширилди.
Бу кичик миқдор бўлиб кўриниши мумкин, лекин бу миқдор бир неча беморлар ҳаёти учун жуда муҳимдир.
Эзгуликнинг ёрқин намунаси бўлган бу каби тадбирлар инсонийликка хос бўлган олийжаноб фазилатлардан биридир.

«Адолат» СДП
Сирдарё вилоят кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+