Қонун устуворлигини заифлаштирувчи иллат

29.07.2022 09:07:21

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят ва Яккабоғ туман Кенгаши томонидан партиянинг «Коррупция тараққиёт кушандаси» лойиҳаси доирасида Яккабоғ туманидаги Нурафшон маҳалласи ёшлари ўртасида «Ҳалоллик вакцинаси-тараққиёт гарови» мавзусида тадбир ташкил этилди. Унда ички ишлар бўлими ходимлари, халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, партия фаоллари, педагоглар ва маҳалла фаоллари қатнашди.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Эркин Тўхтаев маъруза қилди.

- Коррупция давлатни ич-ичидан емириб борувчи иллатдир,- деди Эркин Тўхтаев.- Муҳтарам Президентимиз бошчилигида бу иллатга қарши кескин кураш олиб бориляпти. Ҳуқуқий ислоҳотлар шароитида коррупцияга қарши курашиш фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилишнинг муҳим воситаларидан бири бўлиб келмоқда. Янги Ўзбекистонда коррупцияни енгиш, ҳокимият амалдорларининг ҳалол ишлашини таъминлаш, тараққиётимиз олдида турган тўсиқларни бартараф этиш мақсадида бир қатор қонун ва қонун ости ҳужжатлари қабул қилинди.

Тадбирда кун тартибидаги масала юзасидан ҳуқуқшунос Абдураҳмат Кенгбоев, Ёш адолатчилар қаноти фаоли Мадина Аллабердиева, партия фаоли Ҳусниддин Бердимуродовлар ҳам сўзга чиқиб, коррупциянинг батамом илдизини қирқиш учун фақат қонунларнинг ўзи етарли бўлмаслиги, бунинг учун кенг жамоатчилик ҳам фаол бўлиши, ҳар бир инсон унга қарши курашишни ўз бурчи деб билиши лозим.

Тадбирда партия фаоллари барча ёшларни ушбу иллатнинг авж олишига, ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилишига йўл қўймасликка чақирдилар.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+