Қонунчилик палатаси депутати туман мактабларининг аҳволини ўрганмоқда

29.03.2021 18:03:57

Ўзбекистон “Адолат” СДП фракция раҳбари вазифасини бажарувчи, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев, партиянинг Бухоро вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Мақсуд Ҳамидов,  партиянинг Вобкент туман кенгаши депутати Маҳбуба Рўзиева   ҳамда туман Халқ таълими бўлими томонидан тузулган ишчи гуруҳ Вобкент туманидаги мактаблар фаолияти билан танишар экан, энг аввало партиянинг сайловолди дастурида белгиланган “Ёшлар саломатлиги-партия эътиборида” лойиҳаси асосида йўналишларни танлаб тумандаги 25, 28, 24, 27 умумтаълим мактабларида  ўрганишлар олиб бордилар.

Ўрганишлар самимий ва жонли тарзда олиб борилди, сўровномалар тарқатилди. Мактабнинг умумий аҳволи фақатгина мактаб ўқитувчилари ёки ўқувчилари томонидан эмас, балки  ушбу мактабларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ота-оналари билан ҳам суҳбатлар асосида ўрганилди.  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев ота-оналар билан мулоқот жараёнида сўровнома асосида болаларнинг овқатланиш тартиби, йилида неча маротаба тиббий кўрикдан ўтказиш ёхуд стоматологик кўрикка олиб бориш борасидаги саволларга жавоб қайтарди.  

Мактабнинг умумий аҳволи ўрганилди. Овқатланиш рационига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишига эришилди.  Ўрганишлардан сўнг ўқувчиларни  соғлом ўстириш билан бир қаторда уларни ақлий ривожлантиришда ҳам ўз ҳиссасини қўшишни ният қилган депутатлар мактаб кутубхонасида юзга яқин жаҳон ва ўзбек адабиётнинг дурдона асарларини  туҳфа этдилар.

 Амин ҲАМИДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят кенгаши ижрочи котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+