Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари сайланди

04.05.2021 11:05:46

2021 йил 4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар дастлаб Қонунчилик палатаси ваколатига тааллуқли масалани кўриб чиқдилар.

Мажлисда халқ вакиллари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари лавозимига номзодни кўриб чиқдилар. Ушбу лавозимга Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Зуҳра Ибрагимованинг номзоди қўйилди. З. Ибрагимованинг номзоди кўпчиликнинг овози билан Спикер ўринбосари, “Адолат” СДП фракцияси раҳбари лавозимига сайланди.

Мажлис давом этмоқда.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+