Қорақалпоғистонда иншолар танловни иккинчи босқичи бошланди

03.03.2021 13:03:05

Асримизнинг оғир жиноятларидан бири коррупция ҳисобланади. У ҳар қайси давлат ва жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий зарар етказади, давлатнинг конституциявий асосларини ва қонун устуворлигини кучсизлантиради, охир-оқибат инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Ҳақиқатда ҳам коррупция мамлакатимизнинг ривожи учун тўсқинлиқ бўлаётган зарарли иллат. Шунинг учун ҳам уни бўлдирмаслик, унга қарши курашиш бутун жамоатчиликнинг масъулиятли бурчи бўлиши лозим.

Ҳозирги кунда «Адолат» СДП ўтган йилги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялардан ва партия сайловолди дастурида белгилаб қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, мактаб ўқувчиларининг ҳуқуқий билими ва маданиятини янада ошириш орқали уларнинг онгида коррупцияга қарши курашиш иммунитетини пайдо этиш мақсадида умумтаълим мактабларининг 6-11-синф ўқувчилари ўртасида иншолар танловларини жуда юқори савияда ўтказмоқда.

Жорий йилнинг февраль ойида мактаб, март ойида туман (шаҳар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси (вилоят) босқичлари ўтказилиши режалаштирилган иншолар танловининг мактаб босқичи март ойи бошида Қорақалпоғистон Республикасида тўлиқ якунланди ва туман (шаҳар) босқичлари бошлаб юборилди.

Танловнинг биринчи босқичи яъни мактаб босқичида Қорақалпоғистон Республикаси худудида фаолият юритаётган 700 дан ортиқ умумтаълим мактабларидан жами 20 мингга яқин ўқучилар фаол иштирок этишди. Ушбу босқичда фаол иштирок эткан барча ўқувчилар партия томонидан таёрланган фахрий ёрликлар билан тақдирланишди.

Хулоса ўрнида айтганда, мазкур танлов коррупцияга қарши курашишда  ҳар бир фуқаронинг ўзига юклатилган вазифани фидойилик билан ҳалол бажаришини талаб қилади. Ўз навбатида, бу давлатимизнинг соғлом муҳитини шакллантиришига, ижтимоий-сиёсий барқарорликнинг мустаҳкамланишига хизмат кўрсатади.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+