Қорақалпоғистонда "Китобхонлик хафталиги"

06.04.2021 14:04:25

Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган "Китобхонлик ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар Қорақалпоғистонда қизғин тус олган.

Куни кеча Нукус шаҳридаги "Болалар кутубхонаси"да бошланган китобхонлик, шеърхонлик тадбирларида Ўзбекистон халқ шоирлари Усмон Азим, Махмуд Тойир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, шоир Нодир Жонузоқ ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон ҳамда Хоразм вилоятидан ташриф буюрган бир гуруҳ ижодкорлар билан биргаликда қорақалпоғистонлик атоқли ёзувчи шоирлар қаторида партиядошимиз Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Рауаж Отарбаев ҳам иштирок этди.

Бугун ушбу ижодий гуруҳ аъзолари муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан қайта ташкил этилган Бўзатов туманида республикамиздаги бутун ижодкор ёшлари учун ўтказилаётган онлайн "Шеърият фестивали"да иштирок этмоқда.

Фестиваль доирасида ёш китобхонлар билан ижодий учрашувлар, турли меҳнат жамоаларида мушоиралар, маҳорат дарслари, аҳоли вакиллари билан ижодий суҳбатлар ўтказилмоқда.

 

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+