Қоровулбозорда депутат ва ёшлар учрашуви ташкил этилди

26.02.2024 17:02:03

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қоровулбозор туман Кенгаши ташаббуси билан туманнинг касб-ҳунар мактабида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. Учрашувда партиянинг Қоровулбозор туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгаши депутати Нурали Эшмуродов, Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгаши депутати Меҳринисо Бобоназарова, туманнинг мутасадди ташкилот раҳбарлари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.


Учрашувда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Н. Эшмуродов ҳудудда Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.
Депутат ва ёшлар иштирокида очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда туманда ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, барча соҳада ёшларнинг ўрни ва ролини оширишга қаратилган чора-тадбирлар, давлатимиз раҳбари томонидан “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди. Бугунги кунда ёшлар ўқиб-ўрганишлари, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаши, ҳунарли бўлиши учун Давлат дастурида кўплаб ташаббуслар илгари сурилгани, режалар айтилгани ҳақида батафсил гапириб берилди. Ёшларга оид қабул қилинаётган кўплаб қарор ва фармонлар, қабул қилинаётган қонунлар ёшларга қаратилаётган эътиборнинг юксак намунаси эканлиги таъкидланди.
Бўлиб ўтган учрашувда ёшлар томонидан кўплаб фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар бериб ўтилди. Жумладан, касб-ҳунар мактаби ўқувчилари томонидан битирувчиларини вилоят ОТМларига саёҳатини уюштириш ҳамда қишки ва ёзги таътил олдидан китоб ярмаркаларини ташкил этиш каби таклифлар берилди. Ушбу таклифлар депутат ва фаоллар томонидан маъқулланиб, амалга ошириш учун чоралари кўрилиши айтиб ўтилди.
Мана шундай ўринли таклифлар билан чиққан ёшларга партиянинг эсдалик совғалари ва китоблар топширилди.

Моҳигул Раҳимқулова,
“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+