Қозонхона  қачон иш бошлайди?

16.11.2022 15:11:52

Ноябрь ойининг иккинчи ярми ҳам бошланди. Ҳавонинг авзойи тез-тез бузилиб, аста-секин совимоқда. Кўкда баъзан булутлар кўпайиб, ёғингарчиликдан дарак бермоқда. Мактабларда куз-қиш мавсумига қандай тайёргарлик кўрилган? Педагоглар ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар қониқарлими? Шу кунларда «Адолат» СДП Наманган вилоят Кенгаши фаоллари бу каби саволларга жавоб топиш учун таълим масканларидаги ҳолат билан яқиндан танишмоқдалар.

Ҳудудлардан келаётган хабарларга қараганда, мавсумга ҳозирлик умуман олганда, ёмон эмас. Аммо айрим жойларда камчиликлар ҳам учраб турибди. Улар мутасаддиларнинг бепарволиги, ташкилотчилик етишмаганлиги, халқ таълими бўлимлари раҳбарларининг масъулиятсизлиги сифатида баҳоланиши мумкин.

Мингбулоқлик партиядошларимиз куни кеча тумандаги 7-мактабда бўлдилар. У бир нечта ўқув биносидан иборат. Ўқиш бир қатновда йўлга қўйилган. Бу ерда 1100 дан зиёд ўғил-қиз таълим олади. Уларнинг аксарияти синф хоналаридаги машғулотларда иссиқ кийинган ҳолда қатнашмоқдалар. Нега?

Туман партия кенгаши раиси Раънохон Умарова, Ёшлар парламенти аъзоси Нозима Акбарова, шу ҳудуддаги «Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари мактаб директори Баҳодир Қодиралиев ҳамроҳлигида синф хоналарини айланиб чиқишди. Ўқитувчилар ва ўқувчилар билан суҳбатлашилди.

Нурбек Абдуллаев,

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+