Қутлуғ қадам Истиқболли лойиҳалар халқимиз фаровонлигига

22.04.2022 13:04:33

 

Қашқадарё ер ости ва ер усти бойликлари, бепоён кенгликлари, қудратли саноати билан Республикада етакчи ўринда туради. Воҳада айни пайтда 3,5 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ хўжалигида 12 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида эса 32 мингдан ортиқ киши фаолият олиб боради.

Давлатимиз раҳбари амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг  бориши билан яқиндан танишиш мақсадида вилоятимизга ташриф буюрди ва сафарини янги ташкил этилган Кўкдала туманидан бошлади. “Само” тўқимачилик кластери тикувчилари билан суҳбатлашди. Ишлаб чиқариш жараёни билан қизиқди. Тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди. Шундан сўнг туман фаоллари билан очиқ мулоқот қилди.

Ҳозир вилоятимиздаги 813 та, Кўкдаладаги 30 та маҳаллада Президент вакиллари иш олиб бормоқда.

 -Менинг келишимдан мақсад Қашқадарёни  ҳам Андижондек уйғотмоқчиман,-деди Президентимиз.

Мулоқотда давлатимиз раҳбари  бу йил истиқболли лойиҳалар учун воҳамизга катта миқдорда маблағ  ажратилганлигини алоҳида қайд этиб ўтдилар.

Дарҳақиқат, Президентлик мартабасини оллоҳ ҳаммага ҳам беравермайди. Мен муҳтарам Президентимизнинг элимиз ташвишида елиб-югуришлари, миллат равнақи, озод ва обод мамлакатимиз  бунданда гуллаб - яшнаши учун амалга ошираётган ишларидан бугун яратган ҳам, халқимиз ҳам рози эканлигига ишонаман.

Мурувватлининг йўли ҳамиша очиқ бўлади.

Мамлакатимизда қазиб чиқарилаётган табиий газнинг  70 фоизи, нефтнинг қарийиб 78 фоизи, газ конденсатининг  80 фоизи, доннинг 13 фоиздан ортиғи, етиштирилаётган пахтанинг  14 фоиздан зиёди Қашқадарё ҳиссасига тўғри келиши билан бирга, бу йил воҳага республикамизда биринчи бўлиб хайрли ишга қўл урилди. Китоб ва Қамаши туманидаги меҳрибонлик уйлари ёпилган эди. Уларнинг ўрнига  16 та оилавий болалар уйлари ташкил этилиб, ҳозир уларда 98 нафар болалар ота-она қарамоғида камол топяпти. Президентимиз  5 нафардан 10 нафаргача  болани қарамоғига олиб вояга етказаётган

оила вакиллари билан суҳбатлашди. Уларнинг  олийжаноб  меҳнатларидан мамнунлик ҳиссини туйди. Болаларнинг машғулотларни кўздан кечирди.  Ҳар бир тарбияланувчиларга  ўз қўли билан совғалар топширди. Оила вакилларининг  маънавий жасорати билан ўрнак бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

Илгари вилоятда пахта ҳосилдорлиги атиги 18 центнерни  ташкил этарди. Кейинги йилларда Президентимиз ташаббуслари билан кластерлар ташкил этилиб, мўл ҳосил етиштирилмоқда, таркибий ўзгартиришлар  давом эттирилмоқда. Пахта ҳосилдорлиги ҳам  шунга монанд равишда 28 центнерга  оширилди.

-Буни 50 центнерга етказиш керак,- деди давлатимиз раҳбари.

Косон туманидаги “Косон” фермер хўжалигида Президент фермерлар, томорқачилар, сув хўжалиги вакиллари билан мулоқот қилди. Кластер тизими, сув таъминоти, ўғит етказиб бериш юзасидан  тавсиялар берди. Қишлоқ хўжалик ерларидан  унумли ва самарали фойданиш юзасидан таклифларини илгари сурди.

Косон Моно марказида таълим олиб, касб ўрганаётган ёшларга қимматли маслаҳатларини берди.

Вилоят фаоллари билан учрашувда Шавкат Миромонович Қашқадарё халқининг тўғри сўзлиги, миришкорлиги, меҳнаткашлиги, тантилиги ва катта куч ғайрати  эвазига  турмуши фаровон, юрт эса обод бўлиб бораётганлигини эътироф этди.

Албатта, сессияда муҳтарам Президентимиз томонидан айтилган ҳар бир самимий сўз бугун биз барча Қашқадарёликларни янада шижоатли ва ғайратли бўлишга чорлайди. Ҳеч шубҳасиз шаҳар ва қишлоқларимиз 2030 йилларга бориб, нафақат республикамизнинг, балки Марказий Осиёнинг энг сўлим воҳаларидан бирига айланади. Буни бугун Президентимиз томонидан юритилаётган одилона сиёсат ҳам исботламоқда.

Мен “Адолат” СДП фаоли сифатида, Хурматли Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари келажакда вилоятимиздаги улкан ислоҳотлар ҳамда бунёдкорлик ишларига катта туртки бўлади деб хисоблайман.

 

Руиддин  Раупов,

 “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси,

халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+