Ранглар жилосидаги меҳр

02.11.2022 09:11:22

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш «Адолат» СДПнинг асосий мақсади. Шундан келиб чиқиб айни кунларда партия ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги олдидан Бош қомусимизни ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини ёш авлод онгига чуқур сингдириш мақсадида «Конституция ранглар жилосида» кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Пахтаобод туманида ташкил этилган ана шундай тадбир ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишга қаратилди. Тадбир аввалида сўз олганлар Конституциямизни ҳаётимизда тутган ўрни, тинчлигимиз ва фаровон ҳаётимиз асоси эканлигини таъкидладилар. Ўз ҳуқуқ ва эркинликларимиз кафолати эканлиги, ҳар бир фуқаро уни яхши билиши ва амал қилиши зарурлиги тушунтирилди.

Шундан сўнг ижодкор йигит-қизлар ранглар жилосида Конституциямизни тасвирлашга киришдилар. Иштирокчиларнинг ҳар бири ўз услубига эга. Асосийси улар чизган суратларда Бош қомусимизга бўлган меҳри ўз ифодасини топди.

                                      "Адолат" СДП Андижон вилоят Кенгаши

                                                                                                   Матбуот хизмати.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+