Реклама савдониниг асоси, аммо...

03.06.2021 16:06:33

Яқинлашиб келаётган ёз тафти инсонларнинг салқин ичимликларга бўлган талабини кескин ошириши шубҳасиз. Савдо марказлари бу ичимликларни совуқ ҳолатда сақлаш бўйича, яъни савдогар бўлиши учун турли совутиш  восталаридан фойдаланишмоқда. 

Бугун турли хил фирмалар томонидан ишлаб чиқариладиган бу ичимликларнинг барчаси талабга қатъий жавоб бериши керак. Яъни, уни ишлаб чиқарувчи томонидан белгилаб қўйган меъёр талаблари,  сақлаш шароити 0+12 градусгача бўлиши ҳамда қуёш нури тўғридан-тўғри тушмайдиган жойда сақланиши керак. (Баъзи ичимликларда бу рақамлар ўзгариши мумкин). Аммо кўп ҳолларда уларнинг харидорлар томонидан тез сотиб олиши учун бу меъёрий қоидаларга амал қилинмаётганини кузатишимиз бор гап.

Уларнинг турли савдо расталарида очиқдан-очиқ қуёш нури тўғридан-тўғри тушадиган жойларга териб қўйилаётгани бунга ёрқин мисол бўлади. Энди бу мавзуга чуқурроқ ёндашамиз. Ўзи бу маҳсулотлар қандай ҳолларда ишлаб чиқарилган-у, қандай ҳолларда сақланиши керак? Бугунги технологиялар ривожланган бир пайтда бу каби оддий маҳсулотларни ишлаб чиқишда нималарга эътибор қаратган асли?..

Бугун юртимизда ишлаб чиқариладиган сок ва қуюлтирилган маҳсулотлар асосан табиий маҳсулотлардан тайёрланмоқда. Уларнинг кўпчилиги  ҳалоллик сертификатларига эга энг замонавий ускуналар билан ишлаб чиқарилган-қадоқланган. Аммо яна муаммонинг бир учи савдогарларга бориб тақалмоқда. Тиббиётда ботулизм деган касаллик бор. Бу касаллик ўз даврида минглаб инсонларнинг ёстиғини қуритган. Келиб чиқиш сабаблари эса оддий - сифати бузилган маҳсулотларни истеъмол қилиш! Калаванинг учи яна ўзимизга келиб тўхтамоқда... Бугун ОАВ, интернет тармоғи ривожланган бир замонда яшаяпмиз... Ҳаракат ўзимиздан бошланади. Одамларни огоҳликка чақирайлик.

Дилмурод МАҲРАМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жомбой

туман кенгаши Ёшлар қаноти раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+