Репартриант оилаларда барқарор ҳаётни таъминлашнинг устувор вазифалари

28.09.2022 17:09:55

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши, Барқарор ҳаёт халқаро ижтимоий маърифат маркази, Қарши давлат университети, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси ҳамкорлигида «Маҳаллаларда репартриант оилалар билан психологик ишларни ташкил этишнинг услубий асослари» мавзусида тренинг ташкил этилди. Партиянинг вилоят Кенгаши тадбиргоҳида бўлиб ўтган тренингда Қарши шаҳридаги 20 та маҳаллар аъзолари, хотин-қизлар, ёшлар, жамоат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Тадбирда асосий эътибор Қарши шаҳридаги маҳаллаларда фаол хотин-қизлардан иборат волонтёрлар звеносини шакллантиришга ҳамда уларга репатриант оилалар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантириш масалаларига қаратилди.

Тренингда барқарор ҳаёт халқаро ижтимоий маърифат маркази ижтимоий иш раҳбари Сайёра Самиева маъруза қилди.

- Репатриант аёллар ва болалар билан ишлашнинг услубий –психологик жиҳатларини бойитиш ҳамда методологик базасини такомиллаштириш энг муҳим вазифалардан биридир,-деди барқарор ҳаёт халқаро ижтимоий маърифат маркази ижтимоий иш раҳбари Сайёра Самиева.- Тренингнинг асосий мақсади аёллар ва болаларнинг онги ва хулқини ўрганувчи психометрик методикаларнинг мақсади ва қўллаш кўлами, улардан амалиётда фойдаланиш ҳамда умумлаштириш усулларини ўрганиш, психодиагностикада проектив методикалардан фойдаланиш, уларнинг натижаларини талқин қилишни ўргатишдан иборат.

Шунингдек, тадбирда партия вилоят Кенгаши бош мутахассиси Дилрабо Чориева, барқарор ҳаёт халқаро ижтимоий маърифат маркази психологи Мая Бердиева, Қарши давлат университети педагогика факультети 3-босқич талабаси Шаҳло Садиновалар ҳам сўзга чиқиб, ижобий муҳит, ижобий муносабат ва хулқ-атворни шакллантириш учун шахс-психологик ўзига хосликни баҳолаш ҳақида маълумот олиш, Репатриантлар билан ишлашда псиохокоррекция режасини тузиш, коррекцион ишларни самарали ижро этиш қобилиятларини ошириш юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбирда репатриант аёллар билан ишловчи лойиҳа мутахассисларнинг турли шароитларда ўз ишини тўғри йўлга қўйиши, умумий концепция асосида ҳаракат қилишга эришиш ва аёллар ҳамда болаларнинг онги ва хулқини ўрганувчи психометрик методикаларнинг мақсади ва қўллаш кўлами, улардан амалиётда фойдаланиш ҳамда умумлаштириш усулларини ўрганиш хусусида тавсиялар берилди.

Достон Нусуров,

Партия фаоли.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+