Сафимизга дадил қадамлар билан кириб келган депутат

08.01.2020 11:01:29

Сайлов сийлов эмас. Зеро, ушбу жумлани яқиндагина бўлиб ўтган сайловларда нохолислик қилган ёки манфаатлар йўлида ўз хизмат вазифасини суистеъмол қилганларга нисбатан қўллаш тўғрироқ бўлади. Гувоҳи бўлганингиздек, сайловни циркдаги томошахонага айлантириб юборганлар ҳам кўп бўлди. Бироқ халқ анойи эмаски, буларни сезмаса… Энг ачинарлиси ҳам шунда-да!

Баъзилар учун сайловда фуқароларнинг иштирок этиши аҳамиятсиздек гўё, наздларида улар барибир ўз билганларидан қолишмайди. Аммо, “Ҳақиқат эгилса ҳам, букилса ҳам синмайди”, деганларидек мақсадда собит турганларнинг маррага етиб келиши шубҳасиздир. Зотан, фақат кучлиларгина охиригача бора олади! Буни биз Тошкент шаҳар Кенгашига 6-Чўпонота сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган блогер ва шифокор Обиджон Латипов тимсолида кўра олдик. Бунда номзоднинг пиар технологиялардан маромида фойдалана билиши, тарғибот усулларининг таъсирчанлилиги, ишончлилиги ва энг муҳими, кенг жамоатчилик билан доимий узвий алоқада бўлиши ғалаба омилларидан бири бўлди. Шу билан бирга, Обиджон Латипов сайловгача ва ундан кейин бўлиб ўтган жараёнларда ҳам бошқаларга намуна бўларлик қиёфада қалбларга мухрланди, десак муболаға бўлмайди. Унинг ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини вазмин тутиши, мухолифат тарафидан бўлган эътирозлар, хатто қўполликларни ҳам ўта босиқлик ва маданият билан енгиб ўтганини барчага ўрнак сифатида келтирсак арзийди.

Букилмас ирода, кучли қатъият эгаси Обиджон Латипов Марказий сайлов Комиссияси, прокуратура, кенг омма олдида ҳам ўзининг ҳақ эканлигини рад этиб бўлмас далиллар билан исботлай олди. Бу билан номзод аслида қандай бўлиши кераклиги ва қандай қилиб ғалабага эришиши зарур эканлигини атрофидагиларга кўрсата олди. Биз бу эришилган муваффақият билан партиямиз сафига депутат сифатида дадил қадамлар билан кириб келган дўстимизни чин қалбдан қутлаймиз! Бундан кейинги фаолиятида ҳам партия сафида баланд марраларни забт этишига катта умид боғлаб қоламиз!

Эслатма: Обиджон Латипов Асомиддинович Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига 6-Чўпонота сайлов округидан номзод 2-тур,  яъни, 5 январь куни бўлиб ўтган такрорий овоз бериш сайловларида рақиби, ЎзЛиДеп вакили Махмуджон Ортиқовдан 36 та овоз фарқи билан сайловда ғалаба қозонди ва депутат этиб сайланди. (Обиджон Латипов – 785 овоз, Махмуджон Ортиқов  – 749 овоз).  

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Улугбек
2020-01-08 14:48:42
оооооохирида мажбууууур булииииб, бошка иложи комагандан табриклашга мажбур булишибди партиядошлариз, Обидака! эээээ суфээээ!!
Обидхон Мамадалиев
2020-01-08 12:54:04
Бу инсон если ОМ га депутат булиши керак эди, аммо сизлар утказмадинглар. Агар олий мажлисга куйилганида сизлар 24 Эмас 25 уринли булардинглар. Омад тилайман бу инсонга.

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+