Сафимизга қўшилсангиз ютқазмайсиз

02.08.2022 14:08:16

Сиёсий партия нима? Партияга аъзолик менга нима беради?.. Жамоатчилик орасида бу каби саволлар учраши аниқ. Ҳатто айримлар сиёсий партиялар фақат сайловлар вақтида керак, деган фикрга ҳам боради.

«Адолат» СДП Избоскан туман кенгаши ташаббуси билан туман ДСНEМ ходимлари иштирокида ўтказилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Туман партия кенгаши раиси Дилфуза Аҳмедова сиёсий партиялар ва уларнинг жамиятдаги ўрни, сиёсий фаоллик ва фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишдаги иштироки ҳақида тушунча берди. Ўз ўрнида «Адолат» СДПнинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш «адолатчилар»нинг бош мақсади эканлигини таъкидлади.

Зуҳра Комилова, партия фаоли:

-Партияга аъзолик жамиятнинг фаол қатламига кириш сари қадамдир. Чунки амалга оширилаётган ислоҳотларда иштирок этишимиз учун қайсидир партияга аъзо бўлиш лозим. Шахсан мен шу мақсадда «Адолат» СДПни танлаганман. Унинг ғояларини қўллаб-қувватлайман.

Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берилди. 5 нафар ёшлар сафимизга қўшилди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят

Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+