Сафларга содиқлар қўшилмоқда

27.07.2021 11:07:15

 

“Партия патронажи” чақируви ҳудудларда давом этмоқда. Лойиҳа асносида партия тарафдорлари сони кун сайин ортиб, “Адолат”нинг аҳоли  орасидаги  танилувчанлиги, нуфузи янада ошмоқда. Галдаги ташриф партиянинг Пискент туман Кенгашига келиб тушган таклифга биноан тумандаги “Darmon medical” хусусий клиникасида бўлди.

Зулфия Тўхтамуродова, “Darmon medical” хусусий килиникаси катта ҳамшираси:

– Бугунги кунда партиянинг тумани  Кенгаши  билан ҳамкорликда бир қанча ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, партия аъзолари томонидан турли мавзулардаги сиёсий ўқувлар ва лойиҳалар доирасида юртимизда олиб борилаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар ҳамда қонунчиликка киритилаётган янгиликлар билан жамоамиз аъзолари танишиб бормоқдалар. Партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида фуқароларнинг тиббий маданияти, ўз саломатлигига эътибори ошмоқда. “Адолат”  партиясига  аъзо бўлганимдан мамнунман. 

Нилуфар Эргашева, “Адолат” СДП  Пискент  туман Кенгаши раиси:

— Маълум бўлдики, ушбу хусусий клиникада 11 нафар “Адолат” партияси  аъзолари фаолият кўрсатар экан. Эътиборли жиҳати, бугунги бўлиб ўтган ташрифда партияга аъзо бўлиш истагини билдирган 7 нафар тиббиёт ходими партия сафига қабул қилинди. 

Матлуба Холиқулова, Олмалиқ  шаҳар 11-сонли мактаб ўқитувчиси:

—Энг аввало, партия электоратининг асосий қисми ҳисобланган  ўқитувчилар  манфаатини ҳимоя қилиш, ўқитувчи касби мақомини юксалтириш ғоялари биз учун энг асосий масала ҳисобланади. Бинобарин, таълим тизимидаги ислоҳотларда бир дақиқа сусткашликка йўл қўйиш қанчадан-қанча ёш авлод тақдирига, бу эса, ўз навбатида, мамлакат тараққиётига ўзининг салбий асоратини кўрсатмасдан қолмайди.  Партияга жуда катта орзу-умидлар билан кирдим. Мақсадим партиядошларим билан биргаликда эзгу ишларни амалга оширишдан иборат.

Зангиота туман Кенгашига келиб тушган чақирув юзасидан Халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши депутати Вазира Сулаймонова   “Нурафшон”  маҳалласида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Мадина Пўлатова   билан учрашди. Учрашув давомида Мадина ўзи тамомлаган ҳудуддаги 26-мактабда инклюзив таълим бўйича ёш психологлар тўгарагини очиш истагини билдирган.  Депутат ушбу масалани ижобий ҳал этишга ваъда берди. Тадбир сўнгида фуқаро партия сафига қабул қилиниб унга аъзолик билети топширилди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент  вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+