«Саховат беназир қадрият» лойиҳаси доирасида байрам тадбири ўтказилди

28.05.2024 15:05:08

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли шодиёна ҳисобланади.
Байрам кунлари айниқса хайрия,меҳр саховат тадбирларига катта эътибор қаратилади.Зеро меҳр мурувватлилик,саховатпешалик халқимизга хос гўзал қадриятлардан ҳисобланади. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Президенти, ҳукумати томонидан ногиронлиги бор шахсларнинг ҳаёт сифатини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Биз буни янгиланган Конституциянинг 57-моддасида ногиронлиги бор шахсларга алоҳида эътибор қаратилгани мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Давлатимиз томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга касб-ҳунар ўргатиш, таълим бериш, бандликни таъминлаш чора-тадбирларига алоҳида эътибор берилмоқда.
«1 июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Ўзбекистон «Адолат» СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан барча ҳудудий Кенгашларда,шу жумладан Сирдарё вилоятида «Меҳр карвони» шиори остида «Адолат»СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан бир қатор байрам тадбирлар ўтказилмоқда.
Навбатдаги саховат тадбири «Саховат беназир қадрият» лойиҳаси доирасида Сирдарё туманидаги 71-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда ўтказилди. Ҳозирги кунда мактабда 242 нафар ўқувчи таълим олмоқда.Жорий йилда мактабни 9-синфни 31 нафар ўқувчи битирмоқда.
Бугунги байрам тадбирида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Иномжон Қудратов, Бахт шаҳар ҳокими Олимжон Бердиев,«Адолат»СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов, Сирдарё вилоят Кенгаши депутати Салоҳиддин Элмуродов, ва партиянинг туман, шаҳар Кенгаш раислари , Сирдарё туманидаги 71-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаби раҳбари Рустам Эргашев, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.


Тадбир давомида партиянинг Марказий аппарати томонидан юборилган эсдалик совғалари болаларга топширилиб ,уларга байрам дастурхони ёзилди.
Саховат тадбири концерт дастурларига уланиб кетди ,ҳақиқатдан ҳам бағрикенглик саховатпешалик,меҳр –мурувватлилик ўлмас қадриятлардир. Тадбир давомида бу гўзал анъаналар бутун борлиғи билан намоён бўлиб турди.

«Адолат» СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+