Саховат-беназир қадрият

27.12.2023 16:12:09

“Адолат” СДП ташаббуси билан ҳар йили республика шифохоналарда даволанаётган болажонлар қалбига қувонч улашиш мақсадида хайрия акциялари ўтказиб келинади.
27 декабрь куни акциянинг дастлабки босқичи вилоят онкогематология ва неврология бўлимларида ҳам ўтказилди. Ушбу тадбирда “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши фаоллари, вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокор ва ҳамширалари ҳамда даволанаётган болалар кўчма арча атрофига жам бўлишди. Жажжи болажонлар шеър айтиб, Қорбободан совғалар олишди.

-“Янги йилни янги орзулар билан” шиори остида ўтказилган “Кўчма арча” байрами бемор болалар хотирасида бир умр сақланиб қолади,-деди болалар онкогематология бўлими врачи Жамолхон Ҳошимов.- Бу ишга бош-қош бўлган “Адолат” СДП фаолларига бемор болалар ва уларнинг ота-оналари номидан раҳматлар айтамиз.
-Тўғриси, мен шифохонада шундай кўнгилочар тадбир ўтказилади деб ўйламагандим дейди, Уйчи туманидаги “Ғайрат” маҳалла фуқаролар йиғинидан келиб, даволанаётган Зулайҳо Иманжонова.Тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди. Бундан қалбим қувончга тўлиб, кайфиятим кўтарилиб, дардим аригандай бўлди.

Вилоятимизда “Бор меҳримиз сенга, болажон!» шиори остида ўтказилаётган акциялар давом этмоқда.

 "Адолат" СДП
Наманган вилоят Кенгаши 
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+