Саховат беназир қадрият

18.04.2022 10:04:07

Партиямизнинг “Саховат беназир қадрият” лойиҳаси амалиётга жорий этилганига ҳали кўп бўлмади. Шунга қарамасдан, ушбу лойиҳа халқимиз орасида муносиб эътирофга сазовор бўлиб улгурди. 

Шу кунларда бутун мусулмон оламида энг муқаддас ойларнинг шоҳи ҳисобланмиш моҳи рамазон руҳи ҳукмрон. Бу ойда барча мўмин мусулмонларда бир бирига ўзаро меҳр, саховат ва оқибат туйғулари янада ортади.

Навоий1

Айниқса, партиянинг Навоий вилояти маҳаллий Кенгашлардаги депутатлари  ва фаоллари саховат ва хайрия ишларига алоҳида эътибор қаратмоқда. Жумладан, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати  Дилором Шамсиева томонидан Навоий шаҳар "Умид", "Ўзбекистон", "Ғалаба" ва "Зарафшон" маҳалла фуқаролари йиғинидаги эҳтиёжманд ва даволанишга муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга озиқ овқат ва дори дармон воситалари хайрия қилинди.  

Д.Шамсиева  маҳалламиздан депутат сифатида иш бошлагач, биз каби фуқароларнинг энг яқин кишиларидек қадрдон бўлиб қолди. Чунки, маҳалламиздаги ҳар бир бемор фуқаролар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар борки у кишидан миннатдор, - дейди Камола Садирова.

Навоий2

Шунингдек, Д.Шамсиева Навоий давлат педагогика институтига қарашли 3-сонли талабалар ётоқхонасида яшовчи узоқ вилоятлардан келиб таҳсил олаётган талабалар  ҳолидан хабар олди. Уларга савобталаб ҳомийлар кўмагида  озиқ-овқат маҳсулотлари эҳсон қилинди.

Умуман олганда депутат саховат ва хайрия ишларидадан ташқари аҳолининг муаммолари ва таклифлари ўрганилиб, тегишли ҳоким ёрдамчилари ва бошқа масъуллар иштирокида муаммоларга ечим топилмоқда.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

Мабуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+