“Саховат” маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди

21.07.2022 14:07:58

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашига  "Адолат" СДПдан сайланган депутат Ш.Сафоева томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида Бухоро тумани “Саховат” маҳалласида яшовчи фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни жойида бартараф этиш мақсадида бўлиб ўтган фуқаролар қабулида вилоят ДСБ бошлиғи ўринбосари С.Муҳаммедов,  туман ДСИ бошлиғи С.Аҳмедов ҳамда тегишли корхона ва ташкилот масъуллари иштирок этдилар.

бух2_11

Учрашувда маҳалла аҳолиси томонидан билдирилган аксарият мурожаатлар ва таклифлар шу жойнинг ўзида бартараф этилиб, муддат талаб қилинадиганлари бўйича эса масъул мутасаддилар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.

бух3_4

Қабул давомида маҳалладаги “Аёллар дафтари”га киритилган 12 нафар хотин-қизларга замонавий тикув машиналари, 2 нафарига иссиқхона ҳамда 1 нафарига гўзаллик салони жиҳозлари хотин-қизлар жамғармаси ҳисобидан субсидия асосида берилди.

бухоро 4

Хотин-қизларга ажратилган тикув машиналарни депутат Ш.Сафоева топширди.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+