Саховат миллат шаънини юксалтиради

22.05.2021 15:05:34

Халқимиз азал-азалдан саховатпеша халқ. Бу қадрият азалдан қон-қонимизга сингиб кетган. Меҳр-мурувват, хайр-саховат каби эзгу амаллар халқимизнинг азалий қадрияти ҳисобланади. Зеро, яхшилик, оқибат, раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бўлиб келган.

Бу борада Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган саховатпеша депутатлар томонидан саховат ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу хайрли ишларни электорат вакилларимиз, депутатлар ва фаолларимиз ҳам ўз имкониятларидан келиб чиқиб хайрия ишларини амалга оширмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати Очил Жиянов тумандаги “Янги турмуш” маҳалласида аҳоли билан юзма юз мулоқотда бўлди. Депутат “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан мулоқотлар олиб борди. Мурожаатларини ўрганди. Томорқалардан унумли фойдаланиш юзасидан ўзининг тавсияларини берди. Иш сўраб мурожаат қилган фуқароларни назоратга олиб, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганларга кредит олишда амалий кўмак беришини билдирди. Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилаётган, “Темир дафтар”га киритилган, боқувчисини йўқотган оилаларга ўз ҳомийлиги остида  озиқ-овқат маҳсулотларини етказди.

Жумладан, депутатимиз маҳаллада яшовчи  кам таъминланган, меҳнатга лаёқати чекланган ва боқувчиси бўлмаган ижтимоий  ҳимояга муҳтож 10 нафар оилаларга 4 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди.

Саёҳат Абишова, Жарқўрғон туман “Янги турмуш” маҳалласи фуқароси:

Биз каби эҳтиёжмандларга  ёрдам қўлини чўзиб, қўллаб-қувватлаётган депутатимиздан миннатдормиз.Тўрт фарзандим бор. Боқувчимизни йўқотганмиз. Умридан барака топсин. Доимо бизнинг ҳолимиздан хабардор бўлиб, ёрдам қўлини чўзади.Доимий оиламиз учун озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб туради.

Бундай саховат тадбирлари депутатларимиз томонидан доимий давом этади. Зеро, миллатимиз азал-азалдан меҳр-оқибатли бўлиб келган. Йиқилганни суяш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш азалий одатларимиздан. Халқимизга хос бағри кенгликдан, меҳрибонликдан беихтиёр фахр-ифтихор туясан киши. Меҳрни ҳамма нарсадан устун қўйгани боис, ўзбек номи, миллат шаъни юксалиб келаётир. Бугун кечагидан-да кўпроқ оқибатли бўлайлик. Зеро, инсондан меҳру муҳаббат, одамийлик қолади.

Қизларшой Раҳматова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жарқўрғон туман “Аёллар қаноти” Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+