Сайхунобод тажрибаси аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда

29.04.2024 11:04:23

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан юртимиз аҳолисининг бандлигини таъминлаш, аҳоли даромадларини ошириш, бу борада томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солишга кенг эътибор қаратилмоқда.
Бу борадаги ишлар Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида тажриба сифатида амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Сайхунобод тумани «Иттифоқ» маҳалласида бўлиб, томорқа ва уй хўжаликлари билан танишган эди.
Сайхунобод тажрибаси аввало, ердан янада самарали фойдаланиш, деҳқонларнинг ўз маҳсулоти учун бозор топишига кўмаклашиш, тадбиркорларни сифатли уруғ ва дори воситалари билан таъминлаш, тадбиркорларнинг экспортига амалий ёрдам бериш, ер муносабатларини шакллантириш каби муҳим ислоҳотларни ўз ичига олади.


Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг депутатлари Нодира Джанибекова ва Иномжон Қудратовлар ўз сайлов округларида бўлиб аҳоли хонадонларига кириб, уларнинг яшаш шароитлари, муаммолари билан яқиндан танишди, томорқа ва уй хўжаликларидаги ишлар, ижтимоий соҳа объектлари кўздан кечирилди . Хусусан депутатлар Сирдарё вилоятининг Ширин ва Янгиер шаҳрида ва Сайхунобод ва Сирдарё туманларида бўлиб, бир қатор маҳаллаларда Сайхунобод тажрибасини жорий қилиш, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолатини ўргандилар. Ўрганишлардан маълум бўлганидек, Президентимиз раислигида Сайхунобод туманида ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги топшириқлар ҳудудларда ҳам тўлиқ бажарилмоқда. Айниқса аҳоли томорқа имкониятларидан ғоятда унумли фойдаланиб,юқори даромад олишмоқда. Учрашувда маҳаллий вакиллик органлари фаолияти самарадорлигини ошириш, депутатларнинг аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этишдаги иштирокини ва «маҳалладаги еттилик» билан ҳамкорлигини янада яхшилаш, мамлакатимизда «Яшил макон» дастури доирасидаги ишларни ташкил этишда ер участкалари ва уларда қурилган биноларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш, энергия тежамкорлигини таъминлаш борасидаги ишларда депутатларнинг ўрни билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Президент топшириғига асосан Сайхунобод туманидаги 19 та маҳаллага вилоят ташкилотлари раҳбарлари, 794 та кўчага 174 нафар масъул бириктирилган, тижорат банклари томонидан 623 та фуқаро ва тадбиркорлик субъектига 8,7 млрд  сўм кредит ажратилган, тумандаги 3 340 гектар томорқа майдонларининг 3 273 гектарига экинлар экилган. Умуман, бу тизим орқали Сайхунободдаги ҳар бир маҳалла, ҳар бир кўча, ҳар бир хонадон қамраб олинди.

«Адолат» СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши
 Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+