Сайҳунобод туманида  бепул тиббий кўрик ташкил қилинди

25.11.2021 11:11:43

 "Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши ташшабуси билан туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар учун Сайхунобод тумани жойлашган 19-ҚВП биносида бепул тиббий кўрик ташкил қилинди. Тадбирдан мақсад чека ҳуддулардаги тиббий хизматни яхшилаш ва аҳоли айниқса аёллар ва ёшларни соғлом турмуш даражасини кўтариш.

Кўрикка чақирилган хомиладор  аёллар ва ёш болалар замонавий тиббиёт анжомлари УЗИ, ЭКГ текширувларидан  ўтишиб, ўзларини безовта қилаётган ҳасталикларни даъволатиш бўйича малакали  шифокорлардан маслаҳатлар олишди.

- Оилада аёл ҳам жисмонан, ҳам руҳан соғлом бўлса, жамиятимиз учун комил инсонни тарбиялаб беради. Шунинг учун уларни ўзларининг соғлигига аҳамият беришга ўргатишимиз керак. Бундан ташқари аёл жамиятга керак эканлигини, ҳар дақиқада ҳис қилиши зарур, - дейди “Адолат” СДП Сайхунобод  туман  Кенгаши депутати М.Ахмедова.

Тадбир якунида фидоий тиббиёт ходимларига “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Б.Абдуллаев томонидан партия  эсдалик совғалар топширилди.

"Адолат" СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+