Сайлов қонунчилиги таҳлил этилди

20.08.2021 16:08:38

Ўзбекистон "Адолат" СДП Шўрчи туман Кенгаши томонидан  тумандаги "Яккабоғ" маҳалласида “Сайлов қонунчилиги тарғиботи даврида хотин-қизлар фаоллигини ошириш - муҳим масала” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир аёлларни сайлов қонунчилиги билан таништирувчи ўқувларига старт берилиши муносабати билан ташкил этилди. 

Тадбирда депутатлар, ҳуқуқшунослар, маҳаллалар фаоллари, партия аъзолари иштирок этди.

Ушбу тадбирда сайловларга доир амалдаги бир қатор қонун ҳужжатлари, жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги қонунлар юзасидан тушунтириш  берилди.

Сўзга чиққанлар Сайлов қонунчилиги тарғиботи юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди.

Тадбирда ўртага ташланган таклифлар юзасидан фикр алмашилди ҳамда сайлов тизимидаги янгиликларни фуқаролар ўртасида кенг тарғиб қилишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.

Бобомурод НАЗАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат”СДП Шўрчи туман Кенгаши раиси

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+