Сайлов штабида йиғилиш ўтказилди

14.09.2021 12:09:16

 

“Адолат”  СДП  Бухоро  вилоят  кенгаши сайлов штабининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда партиянинг вилоят Кенгаши ходимлари, вилоят Кенгаши штаби аьзолари ҳамда шаҳар, туман Кенгаши раислари иштирок этдилар. Йиғилишни партиянинг вилоят Кенгаши раиси, вилоят штаби раҳбари М. Ҳамидов олиб борди. М. Ҳамидов ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 90-моддаси ҳамда Сайов Кодексининг 62-моддасида белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” СДП дан кўрсатилган номзод, Сиёсий Кенгаш раиси Баҳром Абдуҳалимов Абдураҳимовичнинг таржимаи ҳоли ва номзоднинг сайловолди дастури йиғилиш қатнашчиларига батафсил таништирилди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига сайловда фаол иштирок этиш ва партиямизнинг сайловолди дастурини аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришлари юзасидан тушунчалар берилди.

Йиғилишда сайлов штаби раҳбари ўринбосари Р.Сувонов сўзга чиқиб, Бухоро вилояти ҳудудида 610 та сайлов участкаси ташкил этилганлиги, ушбу сайлов участкаларига партиядан бириктириш учун 610 нафар кузатувчи ва 610 нафар ваколатли вакиллари рўйхати тўлиқ шакллантирилганлиги ҳақида ахборот берди.

Шундан сўнг, партия фаоли Бухоро вилоят юридик техникуми директори ўринбосари, адлия маслаҳатчиси И.Исматов йиғилиш иштирокчиларига Сайлов Кодекси ҳамда сайлов участкаларига сиёсий партиялар томонидан бириктирилган  кузатувчи ва ваколатли вакилларининг вазифалари тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтди ва йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб берди.

Маърузачилар томонидан бериб ўтилган  сайлов ҳақида  тушунча ва тавсиялар йиғилиш иштирокчиларини сайлов тўғрисида билим ва кўникмаларини бойитишда хизмат қилди, десак муболаға бўлмайди.

 

Мақсуд ҲАМИДОВ,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+