Сайлов жараёнлари барчадан фаоллик талаб қилади

24.08.2021 12:08:01

Президент сайлови халқимизнинг эртанги куни, фаровонлиги, давлатимизнинг равнақи, дунё ҳамжамиятидаги мавқеи мустаҳкамланиши билан боғлиқ долзарб жараён ҳисобланади.

Ушбу жараёнлар олдидан “Адолат” СДП Нуробод туман ташкилотининг навбатдаги  ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Партия кенгаши аъзолари, халқ депутатлари туман Кенгашига партиядан сайланган депутатлар, партия фаоллари, партиянинг бошланғич ташкилотлари раислари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ташкилотнинг муносиб иштирокини таъминлаш борасидаги вазифалар ва партия вилоят Кенгаши  ҳисобот-сайлов конференциясига  делегатлар сайлаш масалалари муҳокама қилинди.

Манзура Давронова, партия фаоли:

 - Сайлов жараёнларида барчамиз фаол бўлишимиз шарт. Бу фуқаролик позицияларимиздан бири ҳисобланади. Бугун партия туман Кенгаши томонидан ташкил этилган ҳисобот конференциясида партия фаолининг олдида турган вазифа, қилиниши керак бўлган ҳужжатлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларида доим фаол бўлиши лозимлиги таъкидланди. Берилган вазифалар масъулиятимизни ўн карра оширди.

 

Билдирилган таклифлар, муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Унда 6 нафар партия фаоллари Самарқанд вилоят Кенгашининг IX ҳисобот-сайлов конференциясига делегат этиб сайланди.

Нодира БОТИРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Нуробод туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+