Сайловчилар рақобатчи партияни танқид қилишди

05.12.2019 18:12:59

41-Хатирчи сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига мамлакатимиздаги 5 та сиёсий партия томонидан кўрсатилган номзодлар иштирокида сайловчилар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда туманнинг “Ғалабек”, “Деҳқонобод”, “Кориз Араб” маҳалла фуқаролар йиғинлари сайловчилари иштирок этди.

Учрашувда ушбу округдан Ўзбекистон “Адолат” СДП томонидан кўрсатилган номзод Гулнафис Худойбердиева ҳам фаол иштирок этди. Дастлаб тадбирда сўз олган номзодимизнинг ишончли вакили Нурали Раҳмонов номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Шундан сўнг партиямиз номзоди  Гулнафис Худойбердиева сўзга чиқиб, ўзининг сайловолди дастуридаги муҳим вазифалар ҳамда уларнинг жамиятдаги аҳамияти хусусида сайловчиларга батафсил маълумот берди.

Қайд этиш керакки, 41-Хатирчи сайлов округи ҳудудида шу кунга қадар 20 дан ортиқ маҳаллаларда сайловчилар билан юзма-юз учрашувлар ташкил этилди. Ўтаётган бу каби учрашувларда нафақат номзодимизнинг балки, партиямиз томонидан илгари сураётган сайловолди дастуридан ўрин олган масалалар сайловчиларнинг катта қизиқишлари ҳамда ҳайриҳоҳлигига сабаб бўлмоқда.   

Ўз ўрнида шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур сайлов округидан олдин (2009-2014 йиллар) парламентимизнинг қуйи палатаси депутати этиб сайланган ҳозирда Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Абдукамол Раҳмоновнинг депутат пайтидаги меҳнат фаолияти сайловчилар томонидан орадан шунча вақт ўтган бўлишига қарамасдан катта мамнуният билан эътироф этишмоқда. Бу эса партиямиз номзодларининг юзларини ёруғ қилиб, ўзларига ҳамда партия ғояларига бўлган ишончини ортишига хизмат қилмоқда. Шунингдек, ушбу округдан ўтган сайловда сайланган ЎзЛиДеПдан сайланган номзоднинг фаолияти сайловчиларни қониқтирмаганлигини очиқ танқид қилишди.

Тадбирда сайловчилар томонидан номзодимизга бир қатор савол ҳамда таклифлар билдирилди.

Сайловчилар томонидан кўтарилган масалалар юзасидан номзодимиз агарда депутатликка сайланган тақдирда ваколат доирасида барча амалий чораларни кўришини ҳамда лозим бўлган қонунчилик ташаббуслари билан чиқишини билдирди.

Умуман олганда, ўтказилаётган бундай учрашувларда бошқа партия номзодларига нисбатан бизнинг Ўзбекистон “Адолат” СДП ва номзодларимизнинг сайловолди дастурларига нисбатан сайловчиларнинг қизиқишлари юқорилиги ҳамда саволларнинг аксарияти ҳам бизнинг партия номзодларига йўлланмоқда. Бу эса номзодларимизнинг сайловда ўзларининг ғолиб бўлишига бўлган ишончини оширмоқда.

Халқ билан учрашувлар давом этмоқда.

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+