Сайловчиларга дастурдаги ғоялар етказилди

14.10.2021 10:10:32

“Адолат” социал-демократик партияси Юнусобод туман Кенгаши томонидан Тошкент педиатрия тиббиёт институтида партиядан президентликка кўрсатилган номзоднинг ишончли вакили Садриддин Туробжонов билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда партия вакиллари, депутатлар, институт талалабалари, шунингдек, Юнусобод туман аҳолиси иштирок этди.

Тадбир аввалида иштирокчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ишончли вакил тарафидан батафсил таништирилди. Сўнг номзод дастуридаги бандларга алоҳида тўхталиб, ундаги устувор мақсадлар моҳияти тушунтирилди. Жумладан, социал-демократия ғояларига мос равишда “Ўқитувчининг мақоми тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш, умумтаълим мактаблари учун дарсликларнинг янги, замонавий авлодини яратиш учун “Дарсликлар бўйича илмий-тадқиқот институти”ни ташкил қилиш, олий таълим квоталарини йўқ қилиш, олий таълим тизимига рейтинг амалиётини киритиб, йил якунлари бўйича энг юқори рейтингга эга бўлган талабаларни грант асосида, рейтинги паст бўла туриб грантда ўқийдиган талабаларни контракт асосида ўқиш учун рўйхатларни қайта кўриб чиқиш тартибини ўрнатиш каби ғоялар иштирокчилар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Тадбир давомида номзоднинг ишончли вакили сайловчиларнинг дастур юзасидан саволларига жавоб бериб ўтди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+