Сайловга тайёргарлик ишлари бошланди

08.08.2022 14:08:47

Қорақалпоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси қарорига асосан жорий йилнинг 21 август куни  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги бўшаган бешта депутатлик ўрни учун сайлов ўтказилади.

Нукус шаҳри 9-сонли «Әжинияз» сайлов округидан Ўзбекистон Рус миллий-маданий маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раиси Зоркина Галина Александровна, Тўрткўл тумани 18-сонли «Жамбасқала» сайлов округидан Тўрткўл тумани 40-сонли ихтисослаштирилган мактаб директори ўринбосари Розумбетов Зиёвуддин Джуманазар ўғли, Шуманай тумани 46-сонли «Кетенлер» сайлов округидан Ўзбекистон “Адолат” СДП Шуманай тумани Кенгаши раиси Бегжанов  Муратбек Мырзабекович, Чимбой тумани 56-сонли «Бердақ» сайлов округидан Чимбой тумани "Кеңес" овули фуқаролар йиғини раиси Алланиязов Алишер Тлеуниязович, Қораўзак тумани 62-сонли «Қараөзек» сайлов округидан Қораўзак тумани халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси Гулимбетов Азамат Парахатовичлар иштирок этади.

«Адолат» социал-демократик партиясидан иштирок этувчи номзодлар ўз сайловолди дастурларида аҳолининг барча қатламлари орасида, айниқса, ёшларда коррупцияга қарши муросасиз кураш маданиятини кучайтириш, мактабларда болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаб, лидерлик қобилиятини ўстириш ҳамда уларни жамиятимиз ва давлатимиз тараққиёти йўлида фаол етакчилар этиб тарбиялашга қаратилган энг муҳим ғоя ва ташаббусларни илгари сурмоқда.

Азиз юртдошлар, жамиятимиз ҳаётидаги муҳим ўзгаришларда фаол иштирок этиб, номзодларимизга овоз беринг!

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

«Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+