Сайловолди дастур ҳақида вобкентликлар қандай фикрда?

18.10.2021 10:10:22

Вобкент тумани Мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Бухородаги ишончли вакили Мақсуд Ҳамидов вобкентлик сайловчилар билан учрашди.

Навбатдаги тарғибот учрашувида партиянинг маҳаллий Кенгаш депутатлари, таълим соҳаси вакиллари, тиббиёт ходимлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Ишончли вакил Мақсуд Ҳамидов сўзга чиқиб, иштирокчиларни номзоднинг ҳаёти ва фаолияти билан таништирди. Шундан сўнг йиғилганлар сайловолди дастурдан ўрин олган устувор йўналишлар билан таништирилди.

Номзоднинг дастурида қайд этилган устувор йўналишлар, мақсад ва вазифалар социал-демократия ғояси ҳамда  “Адолат” социал-демократик партиясининг дастурий мақсадлари ва сиёсий платформасига тўлиқ мос келиши қайд этилди.

  Ишончли вакил маърузасидан сўнг сайловчилар сўз олиб, номзоднинг сайловолди дастури ҳақида илиқ фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда сайлов куни муносиб номзодга овоз беришга чақирдилар.

 Мухтасар ЗОХИДОВА,

 “Адолат” СДП Бухоро вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+