Сайловолди дастурнинг коррупцияга қарши курашга оид бандлари муҳокама этилди

25.09.2021 15:09:38

Ўзбекистон "Адолат" СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда Адиб Собир Термизий номидаги вилоят Ахборот кутубхона маркази ҳамкорлигида марказдаги ходимлар иштирокида “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастури тарғиботига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда вилоят Кенгаши вакиллари, депутатлар, вилоят Ахборот кутубхона маркази ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Исроил Қурбонов  номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг таржимаи ҳоли билан иштирокчиларни таништирди. Шундан сўнг номзоднинг сайловолди дастури ҳақида сўз юритар экан, унда бугунги куннинг долзарб масалалари қамраб олингани,  аҳолининг сифатли  таълим  олиш ва тиббий хизматдан фойдаланиш имкониятларини ошириш масалаларида илғор таклифлар илгари сурилганлигини таъкидлади.

Президентликка номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган  ижтимоий адолатни қарор топтириш, коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига чек қўйиш, жамиятда адолат ва қонунга қатъий риоя этиш, таълим соҳасида адолат устуворлигига эришиш, аҳоли саломатлиги улкан бойлик, жамиятнинг барқарор ривожланиши ва самарали иқтисодиёт тараққиёт омили эканлиги, шунингдек, сиёсий куч тинчликсевар, адолатли ва прогрессив ташқи сиёсат тарафдори эканлиги ҳақида батафсил маълумот берди.

Меҳри Маматқулова, вилоят Ахборот кутубхона маркази директори ўринбосари:    

-Тадбирда коррупция мавзусига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, бунда номзоднинг сайловолди дастурида коррупцияга қарши кураш юзасидан алоҳида таклифлар ишлаб чиқилганлиги ва коррупцияни туб илдизи билан йўқотиш муҳим вазифалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди. Дарҳақиқат, коррупция мамлакатларнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи, демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллатдир. Унинг олдини олиш ва барҳам беришда давлатлар, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти ўзаро ҳамкорлиги албатта ўз самарасини беради. Сайловолди дастурдаги коррупция билан курашиш нафақат давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза этиш тузилмаларининг вазифаси, балки бутун жамиятнинг бурчи эканлигини эътироф этилиб, жамиятда коррупцияга нисбатан мутлақо муросасизлик маданиятини шакллантиришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва кенг оммага етказиш борасида самарали тарғибот ишларини ташкил қилиш юзасидаги ғоя ва мақсадлар барчанинг диққат-эътиборида бўлди. Муҳокамалардан сўнг коррупцияга қарши курашишдаги муаммолар ва уларнинг ечимларига доир тегишли таклифлар берилди.

Қизғин мулоқот руҳида ўтган учрашувда иштирокчилар партия вакилларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат этишди ҳамда коррупцияга кескин барҳам бериш бўйича ўз фикр ва таклифларни билдиришди.

Гулшод ТУРСОАТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+