Сайловолди режалар кўриб чиқилди

03.08.2021 13:08:00

 

“Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан жорий йилнинг 24 октябрь куни ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Шу муносабат билан партиянинг вилоят кенгашида сайлов кампаниясида партиянинг муносиб иштирокини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси Б.Мамиров бу йил Президент сайлови янгиланган миллий сайлов қонунчилиги, умумэътироф этилган халқаро стандартларга мос, демократик тамойиллар асосида ва бутунлай янгича муҳитда  ўтказилишини алоҳида қайд этди.

Дарҳақиқат, янги Ўзбекистон шароитида сайловлар нафақат демократиянинг муҳим белгиси ва кўриниши, балки унинг зарурий шарти ҳамдир. Чунки сайловлар халққа давлат ҳокимиятининг ягона манбаи сифатидаги сиёсий ролини амалга ошириш имконини берадиган ҳал қилувчи жараёндир.

Шунингдек, йиғилиш давомида партиянинг бошланғич ташкилотлари фаолиятини жонлантириш, уларга услубий ва амалий кўмак бериш, жойларда учраётган муайян ижтимоий муаммо ва камчиликларга партия қандай муносабат билдираётгани, фаол депутатлар тажрибасини оммалаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида сайлов жараёнларида ҳар бир маҳаллий кенгаш фаоллигини янада ошириш, уларнинг масъулиятини кучайтириш юзасидан зарур вазифалар белгилаб олинди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+