Сайловолди учрашувлар барча туман ва шаҳарларини қамраб олди

22.10.2021 15:10:39

Ўтаётган кунлар бизни тобора мамлакатимиздаги энг муҳим жараён -Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига яқинлаштирмоқда. Айни кунларда кўча-кўйда, одамлар орасида бўлганимизда Президентликка номзодлар ва улар томонидан илгари сурилаётган ғоя ва ташаббусларнинг қизғин муҳокамасига дуч келамиз.

Шу сабабли номзодлар ва уларнинг жойлардаги ишончли вакиллари томонидан сайловолди тарғиботларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг Навоий вилоятидаги ишончли вакили Рустам Хайитов вилоятнинг барча туман ва шаҳар сайловчилари билан юзма-юз мулоқотлар учрашувлар ўтказилди.

Бугун ишончли вакил Қизилтепа туманидаги 5-сонли умумтаълим мактабида туман сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда маҳалла ва партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари, таълим ҳамда тиббиёт ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Даставвал иштирокчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли ишончли вакил томонидан батафсил таништирилди. Сўнг номзод дастуридаги бандларга алоҳида тўхталиб, ундаги устувор мақсадлар моҳияти тушунтирилди.

Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан ишончли вакил томонидан батафсил жавоблар берилди.

Ишончли вакилнинг якуний тарғибот тадбирлари оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали давом эттирилади.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Навоий вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+