Сайёр қабул муаммолар ечимини топишга хизмат қилди

13.10.2022 10:10:04

Хива туман 39-умумий ўрта таълим мактабида туман Кенгаши депутати Мақсуд Эшниязов томонидан сайловчилар учун сайёр қабул ташкил этилди.

Мулоқот давомида «Н.Қубро» маҳалласида яшовчи Қувондиқ Абдураҳмоновнинг қандли диабетнинг оғир тури билан касаллиги сабабли даволаниш учун дори воситларини сотиб олишда моддий томондан етишмовчиликлар бўлаётгани тўғрисидаги мурожаати ўрганилиб, мурожаатчи бепул дори-дармонлар билан таъминланди ва ногиронлик рўйхатига олинди.

Мардон Ражабовнинг маҳаллага газ балонинг ўз вақтида етиб келмаётгани тўғрисидаги ҳамда грипп касаллигига қарши вакцина олишда амалий ёрдам сўраб қилган баёни ҳам қаноатлантирилди.

Маҳаллада жойлашган 4-сон умум ўрта таълим мактабига пиёдалар ўтиш йўлаги мавжуд эмаслиги боис, бир қатор муаммоларга дуч келинаётгани тўғрисидаги маҳалла аҳолисининг мурожаати эътиборга олиниб, тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатилди ва назоратга олинди.

Шунингдек қабул давомида ишсизлик, коммунал тўловлар, тиббиёт ва ички йўллар муаммоларига қаратилган мурожаатлар ҳам депутат эътиборидан четда қолмади.

Бир сўз билан айтганда, депутатнинг бу каби саъй ҳаракатлари фуқароларнинг яшаш шароитини янада яхшилашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

 

Шукурой МАДАМИНОВА,

«Адолат» СДП

Хива туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+