Сайёр қабул: тиббий-ижтимоий ҳимоя – муҳим масала

31.05.2022 19:05:21

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Б.Т.Даминов, Юнусобод тумани Кенгаши депутатлари А.Тўлаганов, А.Насиров ва Ш.Сайфуллаевлар иштирокида “Увайсий” МФЙ гузарида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган “Увайсий”, “Шоштепа” ва “Юртобод” МФЙларида истиқомат қилаётган ногирон ва ижтимоий муҳофазага муҳтож 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари эшитилди.

         Сайёр қабул давомида мурожаатлар асосида 1 нафар фуқаронинг  (Рахимова Захро Хамитовна) ЎзДЖТУ таҳсил олаётган қизининг тўлов-шартномасининг 50% тўлаб беришни, 258-сон мактабнинг 11-синф ўқувчиси (Мирзаахмедов Оғабек) корейс тили ўқув марказида ўқиши учун 1 000 000 сўм тўлаб беришни, фуқаро Ҳасанов Алишернинг ижтимоий ҳимоя қилиш ва дори-дармони учун унга бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Б.Т.Даминов томонидан жойида ижобий ҳал қилиб берилди.

Фуқаро (Холматова Ойбарчин)нинг фарзандига ногиронлик аравачаси олиб бериш, фуқаро (Ходжиханова Зуҳра)нинг уйини  (дераза ром) таъмирлаб берилишини тумани Кенгаши депутати А.Тўлаганов ўз зиммасига олди.

         Ундан ташқари 4 нафар фуқаро саломатлигини тиклаш учун дам олиш сиҳатгоҳига йўлланмалар бериш бўйича мурожаати туман тиббиёт бирлашмаси томонидан ижро учун қабул қилинди. 5 нафар фуқаронинг даволаниши учун даволаш профилактика муассасаларига ётқизилиши маълум қилинди. Мурожаатлар бўйича билдирилган муаммолар депутатлар томонидан жойида ҳал этилди ва баъзи бир масалалар ҳал этилиши юзасидан  тегишли мутасаддиларга тақдим этилди, айрим мурожаатларга тушунтиришлар берилди ва депутатлар томонидан назоратга олинди.      Ўтказилган сайёр қабул ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларининг қийнаётган муаммоларини ҳал этиш, оғирини енгил қилиш, уларнинг ҳаётга, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

 

Абдулазиз НОСИРОВ,

“Адолат” СДП Юнусобод туман Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+