Сайёр қабулдан сўнг 7 нафар фуқаро ишга жойлашди

03.08.2021 15:08:26

“Адолат” СДП Ангрен шаҳар Кенгаши партиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Шокир Уришов билан ҳамкорликда “Чотқол”, “Облиқ”, “Гулзор” МФЙ ларида одамларнинг дарду ташвишини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш мақсадида шаҳар имом котибининг отинойилари,  маҳалла фаоллари,  тегишли бўлим, ташкилот раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Учрашув давомида халқ вакили маҳалладаги “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг муаммоларини ўрганди.

Сайёр қабулда аҳолидан келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш борасида аниқ ва тезкор чоралар кўрилди. Фуқароларнинг мурожаатларига асосан, ажримларнинг олдини олиш, электр энергияси, трансформатор,  симёғочлар, таъмирталаб йўллар, ичимлик суви, газ масаласи  ҳамда ишсизлик каби масалалар бўлди.

Депутат Ш.Уришовга ишсизлик масаласида мурожаат қилган фуқароларнинг  муаммолари жойида бартараф этилди. Жумладан, 7 нафар ишсиз фуқаро турли соҳаларда ишга жойлаштирилди. Касбга қайта ўқиш истагини билдирган 3 нафар фуқаро  махсус курсларга ўқишга юборилди. “Ангрен парранда парвоз”  хусусий корхонасига 4 нафар ишчи жойлаштирилди. Шунингдек, шаҳардаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида фаррошлик вазифасига ишга кириш учун 2 нафар аёлга йўлланма берилди.

Учрашув сўнгида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

         Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+