Сайёр қабуллар – халқнинг муаммоларини ҳал қилишнинг энг мақбул ечими

18.10.2022 14:10:06

Бугунги кунда аҳоли мурожаатларини ўрганиш орқали жойлардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишда вилоят Кенгаши депутатларининг ҳам фаоллиги ортиб бормоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутати Музаффар Убайдуллаев фидойи депутатларимиздан эканлигини ҳамма ҳам билавермаслиги мумкин. «Яхшиликни ҳар ким ҳар куни қилиш керак» деган гапларни бот-бот эшитамиз, аммо бу фақат баландпарвоз гап эмас амалдаги ишида кўринаётган депутатларимиз борлиги кишини қувонтиради.

Депутат Музаффар Убайдуллаев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳри «Янги ҳаёт», «Металлург» ҳамда «Сирдарё» маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли мурожаатларини ўрганиш бўйича сайёр қабул ўтказди. Унда маҳаллалардан ташриф буюрган фуқаролар ўзларини қийнаётган муаммо ва шикоятларни халқ вакилига баён қилди.

Қабул давомида нафақа тайинлаш, моддий ёрдам, бандликни таъминлаш, коммунал ва ижтимоий соҳалар, қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, спорт ва тадбиркорликни ривожлантириш, субсидия ва банк кредити масалалари юзасидан қатор мурожаатлар келиб тушди.

Ҳар бир мурожаат тегишли мутасаддилар иштирокида атрофлича кўриб чиқилиб, уларни амалдаги тартиблар асосида ҳал этиш чоралари белгиланди. Муддат талаб қилган мурожаатлар назоратга олиниб, масъуллар томонидан ижро учун қабул қилинди. Айрим масалалар юзасидан эса шу жойнинг ўзида тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+