САККИЗ НАФАР ОИЛАНИНГ АЖРАЛИШИ ОЛДИ ОЛИНДИ

26.11.2020 16:11:21

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 2019 йилда республика миқиёсида 310899 та никоҳ қайд этилган, шундан 31389 таси ёки 10 фоизини ажралишлар ташкил этган. Умуман олганда никоҳланувчиларнинг ҳар ўнтасидан биттаси  ажрашишлар билан якунланмоқда.

Жорий йилнинг 9 ойида эса юртимизда 19 минг 970 та ажрим ҳолати ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 3 минг 608 тага камайган. Бироқ, жамиятда бирон бир оиланинг дарс кетиши нечоғли катта муаммоларнинг дебочаси бўлиши мумкинлиги ҳеч кимга сир эмас. Шу боисдан бу каби ўткир масалалар партиямиз депутатлари томонидан жиддий эътибор қаратилиб келинмоқда.

Жумладан, партиянинг халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши  депутатлик гуруҳи ташаббуси билан ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан алоҳида ишлаш тизими йўлга қўйилди. Зарафшон шаҳрида ҳафтанинг чоршанба куни оилавий ажримларга қарши курашиш куни сифатида белгиланган. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш шаҳар бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ходимлари томонидан ушбу тоифадаги оилалар билан тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

 Яқинда шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида шаҳар ҳокими, сектор ва корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ибратли оила вакиллари, нуроний отахон ва онахонлар томонидан маҳалла фуқаролар йиғини оилавий қадриятларни қўллаб-қувватлаш комиссиясида муҳокама қилинди.

Унда яраштириш имконияти бўлмаган 9 та оиланинг ўзаро келишмовчилик сабаблари муҳокама қилинди. Етим қолиш арафасида турган норасида гўдаклар  тақдирига бефарқ қарамаслик лозимлиги, ота ёки онадан ажралиш фарзандлар ҳаётида ўчмас доғ қолдириши мумкинлиги тўғрисида тушунтириш ишлари ўтказилди. Шунингдек, ушбу оилалардаги муаммоларни ҳал этиш имкониятари кўриб чиқилди ҳамда аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Қувонарлиси, ажрашиш арафасидаги 9 та оиладан 8 тасининг ажралишини олдини олишга эришилди.

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+