Салоҳиятли ёшлар юрт келажаги

28.11.2022 09:11:24

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида ёш авлод вакиллари билан бўлган учрашув давомида, Тараққиёт стратегиямизда, ҳудудий дастурларда айнан ёшлар масаласига тааллуқли бўлган катта мақсадлар, улкан вазифалар қўйилганини таъкидлаб ўтдилар.

Дарҳақиқат, мамлакатимизнинг ёрқин келажаги ёшлар қўлида. Улар миллатнинг бойлиги, буюк салоҳияти ҳамда куч-қудрати манбаи ҳисобланади. Ана шундай салмоқли қатлам юрт тақдири ва келажагини ҳал қилувчи катта кучга айланиши учун давлатимиз томонидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Уларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқий онгини юксалтириш, бандлигини таъминлаш, иқтидорини ривожлантириш, турли зарарли ахборотлар, салбий иллатлардан ҳимоялаш, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда. Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида, юрт тақдирига дахлдор масалаларда ёшларнинг иштирокини кенг таъминлаш ҳам бу борадаги ислоҳотларнинг туб моҳиятини англатади.

Учрашувда давлатимиз раҳбари ёшларнинг фикрларини тинглаб, таклифларини эшитар экан, вилоятда ёшларнинг меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни ўрганиши ва иш топишига ёрдам берувчи янги платформани ишга тушириш, ёшлар тадбиркорлигини кенг ривожлантириш, уларнинг иқтидор ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, маънавий–маърифий ривожлантириш масалалари юзасидан мутасаддиларга тегишли вазифалар, кўрсатмаларни берди. Бунинг туб моҳиятида ёшларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг келажакда комил инсон бўлиб вояга етишларига кўмаклашиш мақсади мужассам.

Мен ишонаманки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Навоийлик ёшлар билан учрашувида уларга билдирган юксак ишончини оқлаш учун имкониятлардан унумли фойдаланиб, янада кўпроқ ўқиб, изланадилар, замонавий билимларни ўзлаштириб, ишлаб чиқаришга жорий қилиш орқали вилоят, мамлакат шаънини юксалтиришда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар.

Муҳиба Бабабекова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+