Саломатлик фидоийларига эҳтиром

28.05.2024 15:05:23

Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди бўлган Сўх тумани аҳолисининг саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволаш соҳа ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди.
Туну–кун аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишдек шарафли вазифани адо этиб келаётган туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими жамоаси Ўзбекистон «Адолат» СДП Сўх туман Кенгаши томонидан йўқланди.
Дастлаб, бўлимдаги 50 нафардан зиёд бошланғич партия ташкилоти фаолиятини янада ривожлантириш, партия сайловолди дастурини ижросини Сўх тумани аҳолиси ҳаётига татбиқ этиш борасида фикрлашилди. Шунингдек, аҳолини тиббий маданиятини ошириш, ўсиб келаётган ёш авлодларни жисмонан ва руҳан соғлом вояга етиши учун соғлом овқатланишга қатъий амал қилишга кўниктириш юзасидан таклиф эшитилди.

Мулоқот сўнгида жамоа аҳлига доимий ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирилиб, жамоа аҳлини кундалик эҳтиёжида фойдаланишлари учун маиший техника совға қилинди.

Гулчеҳра Аҳмедова,
"Адолат" СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+