Саломатлик йўлида бирлашайлик

27.04.2022 10:04:53

Бугун Ўзбекистон «Адолат» СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳар Кенгаши депутати Д.Баҳриева бошчилигида Самарқанд шаҳридаги марказий поликлиникада партиянинг «Саломатлик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида фуқаролар учун кенгайтирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Самарқанд шаҳридаги "Регистон", "Кулолон", "Гўри Амир" маҳалла фуқаролари йиғинида яшовчи 70 га яқин фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, керакли тавсиялар берилди. Фуқаролар рамазон ойида ташкил этилган ушбу кўрик учун миннатдорчилик билдирдилар.

"Адолат" СДП Самарқанд вилояти Матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+