Самарқанд давлат Чет тиллари институтига ҳам Конституциямизнинг аудио варианти берилди

30.05.2024 12:05:12

Конституциямизнинг янги таҳрирдаги аудио китоби Самарқанд давлат Чет тиллари институтига тақдим этилди. Ушбу аудио китобларимизни институтнинг в.в.б ректори Рузикулов Фазлиддин Шукуровичга Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раис ўринбосари Асқар Ҳолиқов етказди.

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг аудио китоблари Самарқанд давлат Чет тиллари институтининг ахборот-ресурс маркази ҳамда институтининг расмий сайтларига, ҳамма бирдек фойдалана олиши учун жойлаштирилди.

Аудио китобларнинг тақдимотлари давлат ва нодавлат ташкилотларида давом этмоқда.


"Адолат" СДП
Самарқанд вилоят Кенгаши,
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+