Самарқанд саммити – халқаро ҳамкорлик истиқболининг кафолати

13.09.2022 17:09:47

Самарали халқаро ҳамкорлик – дунё ҳамжамиятида барқарор, ишончли ва фаровон тараққиётнинг муҳим омилларидан биридир. Айнан шундай ёндашув замонамизнинг долзарб муаммоларини баҳамжиҳат ҳал этиш, маданий-цивилизацион қарашлари турлича, ўз ташқи сиёсий йўналишлари ва миллий тараққиёт моделларига эга мамлакатларни бирлаштиришда самарали йўл ҳисобланади.

Шарқ дурдонаси бўлган қадимий Самарқанд шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитининг ўтказилиши, Ташкилот ва унга аъзо давлатларнинг келгусидаги тараққиёти, фаровонлиги ва равнақига хизмат қилиб, янги тарих саҳифаларига муҳрланишига ишонамиз.

Самарқанд азалдан буюк мутафаккирларни дунёга танитган, турфа ғоя ва билимлар қайнаган макон бўлиб, бу масканда инсониятнинг тинч ва фаровон яшаш, ўз куч ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бахтли ҳаёт кечириш каби муштарак мақсадлари жам бўлган, десак асло муболаға бўлмайди.

Асрлар мобайнида бу шаҳар Европа Хитойгача бўлган масофаларни мустаҳкам ҳамкорлик ришталари билан боғлаб, Шимол ва Жанубни, Шарқ ва Ғарбни ягона чорраҳада туташтирган.

Мазкур саммит дунёнинг бугунги глобал таҳликали манзарасини ижобий томонга ўзгартиришга, инсониятнинг келгуси ҳаётини янада яхшилашга, мамлакатлар тараққиётида янги давр бошланишига, юксак даражадаги ҳамкорликни ривожланишига мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилишига юксак ишонч билдирган холда, Самарқанд саммити ишига улкан муваффақият ва ривож тилаб қоламиз.

             Рустам ХАЙИТОВ                                       

"Адолат" СДП Навоий вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+