Янгиликлар 518
Самарқанд вилояти бўйлаб,«Бор меҳримиз сенга, болажон!» лойиҳасига старт берилди
Боланинг бегонаси бўлмайди дейишади . Бу мурғак қалбнинг шодон кулгиси учун дунёни бахшида этсанг арзийди аслида. Ҳар бир инсон фарзандининг соғлом, бақувват бўлишини, ҳеч кимдан кам бўлмаслигини, яхши ўқиб, комил инсон бўлишини хоҳлайди. Халқимиз асл бахтни фарзандлари саломатлиги, бахту камолида деб билади. Лекин бу ҳаёт. Унинг турли синовлари, ўнқир-чўнқирлари бор. Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ташкил этган хайрли ташаббус яъни «Бор меҳримиз сенга болажон» лойиҳаси доирасида жорий йил «Меҳр карвони» номли донорлик хайрия акцияси ташкил этилди. Ушбу эзгу мақсадга қаратилган хайрли ва савобли лойиҳада Самарқанд вилояти ҳам пеш қадамлик қилмоқда. Беғараз донорлик акцияси юзлаб партия фаоллари, депутатлари ва жуда кенг тартибда давлат бошқармалари ходим ва ишчиларини қамраб олди ҳамда фаоллаштирган ҳолда бир мақсад йўлида бирлаштирди.
"Адолат" СДП
Самарқанд вилояти Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг