Самимий мулоқотлар хайрихоҳлик уйғотмоқда

03.12.2019 11:12:13

56 – Регистон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод Дилшод Хабибуллаевнинг “Лолазор” маҳалла фуқаролар йиғинидаги сайловчилар билан учрашуви самимий ва очиқ мулоқотлар тарзида ўтди. Унда маҳалла аҳли, ўқитувчи ва талаба ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда вилоят ва шаҳар кенгаши номзодлари иштирок этишди.

Тадбирда партиянинг Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси Зилола Дусанова сўзга чиқиб номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган муҳим вазифалар, асосий йўналишларнинг туб моҳияти ҳақида сўз юритди. Сайловчилар мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларига оид ўзларини қизиқтирган кўплаб саволлар билан мурожаат қилдилар. Хусусан, Самарқанд архитектура ва қурилиш институтининг талаба ёшлари ҳамда маҳалла аҳлининг янги иш ўринларини яратиш, тиббий хизматни такомиллаштириш борасидаги ҳал этилмаган муаммоларга номзоднинг муносабати билан қизиқдилар.

Ўз навбатида номзод томонидан сайловчиларнинг саволларига батафсил жавоблар қайтариш билан бирга, иқтисодиётдаги юксалишлар натижасини ижтимоий ҳаётни фаровонлаштиришга йўналтириш, инновацион технологияларни таълимга, қишлоқ хўжалигига кенг жорий этиш, сиёсий партиялар ва нодавлат ташкилотларнинг назоратчилик функциясини кучайтириш орқали муаммоларга ечим топиш мумкинлигига сайловчиларнинг эътиборини қаратди. Шунингдек, бу масалалар юзасидан номзод ўз дастурида аниқ вазифалар ўрин олганлигини қайд этди.

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+