Санкт-Петербург  шаҳрида россиялик профессор,  онколог  Алексей Беляев хоразмлик онкологлар билан учрашди

11.04.2022 13:04:11

Онкологик касалликларнинг дунё бўйлаб яшариб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Шу боис ҳам  мамлакатимизда инсон саломатлигига рахна солаётган ушбу касалликни олдини олиш масаласи  давлат сиёсати даражасига кўтарилди.   

Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан соҳа ва соҳа ходимларига қаратилган ва яратилган имкониятлардан самарали фойдаланишга бел боғлаган Хоразм Онкология марказида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ тажрибали шифокорлар билан тажриба алмашиш мақсадида Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳрида  Н.Н Петров номидаги онкология илмий текшириш институти директори т.ф.д. профессор Алексей Михайлович Беляев билан учрашуви ташкил этилди.

Учрашув давомида,А.Беляев хоразмлик онколог  билан танишди ва  суҳбат жараёнида соҳа ривожи, ҳамда шифокорларни тиббий малакасини оширишга қаратилган бир қатор  тиббий фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар, Хоразм онкология марказида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан ўртоқлашди.

Онколог  партиядошларимизга  Россия давлатида  ўн беш кун давомида олган тиббий билим ва кўникмалари  воҳамиз аҳолисининг  соғлиги ва қадр- қиммати учун  хизмат қилишига ишонамиз. Келгусидаги ишларига ома ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.

                                                                            Замира   АБДУЛЛАЕВА,

                                                   “Адолат” СДП  Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+