Саноат кластерлари – иқтисодий ўсиш калити

14.06.2021 15:06:15

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимизни ҳар томонлама юксалтириш борасида амалга ошириш лозим бўлган вазифаларни белгилаб  берган эди. Бу вазифалар барчаси турмушимизнинг ҳар бир жабҳасини, хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш соҳаларини, жамиятда ёшлар ва аёллар мавқеини янада юксалтириш каби масалаларини қамраб олди. Уларни ҳал қилиш учун миллиард-миллиард сўм маблағлар ажратилиши белгилаб қўйилди.

Айниқса, ижтимоий ривожланишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун республиканинг иқтисодий қудратини юксалтириш зарурати биринчи режага чиқди.

-Янги йилда иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдан иборат бўлади. Ушбу стратегик мақсадларга ҳамма учун тенг имконият яратадиган юқори иқтисодий ўсиш ҳисобига эришилади, -деган эди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ўз мурожаатномасида.

Иқтисодий ўсишга, аввало, рақобатдош саноат занжирларини яратиш ҳамда бундай лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришилади.

Шунинг учун Юртбошимиз иқтисодий ўсишга, аввало, рақобатдаги саноат “занжир”ларини яратиш ҳамда бундай лойиҳаларга инвестицияларни кўпайтириш орқали эришишимиз лозимлигини таъкидлаб, шу йилнинг 1 апрелигача истиқболли саноат кластерлари рўйхатини аниқлаб, уларнинг жадал равнақи учун алоҳида дастур ишлаб чиқиш ҳақида ҳукуматга топшириқ берган эди.

Жорий йилнинг 9 июнь куни Президент томонидан “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг имзоланиши ҳам бу борада амалга оширилаётган ишларнинг узвий давоми бўлди.

Хусусан, Фармонда 2022-2026 йилларда маҳаллий саноат тармоқларини жадал ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш дастурини ишлаб чиқиш, ҳудудларда кичик саноат зоналарини ва саноат кластерларини ишга тушириш, кичик саноат ва махсус иқтисодий зоналар имкониятларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш вазифалари белгилаб берилди.

Дилбар ҲАКИМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах шаҳар Кегнаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+