Саноат тармоқларини изчил ривожлантириш борасида олиб борилаётган муҳим ислоҳотлар

15.06.2021 10:06:30

Саноат корхоналари иқтисодий барқарорликни таъминлаш, иш ўринларини сақлаб қолиш ва янгиларини яратишда муҳим ўрин тутади. Шу боис пандемияга қарамасдан мамлакатимизда бундай корхоналарнинг узлуксиз ишлаши учун барча шароитлар яратиб берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2020 йил 12 август куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди.

- Одамларнинг даромадини ошириш, янги иш ўринлари яратиш, инвестициялар жалб қилиш саноат ривожи билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун саноат масалалари бундан буён эътиборимиз марказида бўлади, - деган эди давлатимиз раҳбари мазкур йиғилишда.

Куни кеча Юртбошимиз томонидан имзоланган “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида ҳам саноат кластерларини ишга тушириш масаласига яна бир бор эътибор қаратилди.

Қолаверса, Фармонда ҳудудларда кичик саноат зоналарини ва саноат кластерларини ишга тушириш, кичик саноат ва махсус иқтисодий зоналар имкониятларидан самарали фойдаланиш, ҳудудий ва республика тармоқлараро саноат ярмаркаларини ташкил этиш, мамлакатимиз саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш, шаҳар ва вилоятларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳисобига аҳолини иш билан таъминлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Умуман олганда, мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган кенг имкониятлар хорижий ҳамкорларнинг эътирофига сазовор бўлмоқда. Бу еса ўз навбатида уларнинг фаолиятини Ўзбекистон билан боғлашга руҳлантирмоқда.

Маҳмуд ХОЛБОЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+