Сардобада “Энг обод маҳалла”, “Энг тоза кўча” ва “Энг покиза хонадон”лар аниқланди

31.10.2019 18:10:14

Маҳаллалар ободлиги-ю, хонадонлар покизалиги кўп жиҳатдан ўзимизга ҳам боғлиқ эканлигини гоҳида унутиб қўямиз. Тоза жойларни кўриб кишининг бахри-дили очилади. Кайфияти кўтарилади. Умуман, дунёга чиройли нигоҳ билан қарашига замин яратади. Покиза жойларда атроф-муҳитнинг ифлосланиши каби нохуш ҳолатлар ҳам содир бўлмайди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП ушбу йўналишда ўзининг қатор лойиҳалари орқали халқимиз учун беминнат хизмат қилиб келмоқда. Хусусан, “Тозалик йўлида бирлашайлик” лойиҳасини шулар сирасига киритиш мумкин. Ушбу лойиҳа орқали маҳаллалар, кўчалар, хонадонларда тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, жойларнинг янада обод этилишига ҳисса қўшилмоқда.

Яқинда партиянинг Сардоба туман Кенгашида мазкур лойиҳа бўйича тадбир ўтказилиб, “Энг тоза кўча”, “Энг обод маҳалла”, “Энг покиза хонадон” йўналишлари бўйича ғолиблар аниқланди. Унга кўра тумандаги 15 та МФЙ орасидан “Файзлиобод” маҳалласи “Энг обод маҳалла”,  239 та кўчадан “Наврўз” МФЙдаги “Шарқ” кўчаси “Энг тоза кўча”, 9316 та хонадон орасидан “Наврўз” МФЙдаги Фалак кўчаси 11 уй 5 хонадонда истиқомат қилувчи А.Миролимлар хонадони “Энг покиза хонадон” сифатида танлаб олинди.

Ғолибларга туман партия ташкилотининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

Бекзод БЕКМУРОДОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сардоба туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+