Савоб ишни ҳар ким қилиши керак

05.11.2021 17:11:31

Инсон соғлом бўлсагина ҳаётнинг рангин рангларини, бахтни ҳис қила олади, илғор фикрлайди, жамият ҳаётида фаол иштирок этади. Шу сабабли ҳам мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ҳар бир фуқаронинг соғлигини сақлаш масаласи давлатимиз сиёсатида муҳим ўрин тутади. Аҳамиятли жиҳати кимдир соғлигидан азият чекиб турган вақтда халқимиз аҳолиси ҳам бир – бирига кўмакдош бўлиб, дардига малҳам бўлишга, уни аритиш чораларини топишга киришади.

Яқинда халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Бобур Сафаровнинг Хўжа саҳат маҳалла фуқаролари билан бўлиб ўтган учрашув чоғида маҳалла фаоллари юрак хасталиги боис анча вақтдан буён даволаниб келаётган Б.Шодиқуловнинг операцияси учун амалий ёрдам кўрсатилса оилага ёрдам бўлиши ҳақида сўз юритишди, депутатга фикрларини баён қилишди.

Ташаббусни қўллаб-қувватлаган депутат Б.Сафаров оилага моддий ёрдам улашиш мақсадида кўнгиллиларни жалб этди. Йиғилган пулни, ҳарна ёрдам дея Б.Шодиқуловнинг оиласига топширди.

Албатта, озгина эътибор, озгина ҳаракат бир инсон дилига бағишлаган  қувончнинг кўзлардаги акси, оила аъзоларининг самимий миннатдорчилик сўзлари депутат Бобур Сафаровга янги – янги ишларни бошлашга, халқ хизматига маҳкамроқ бел боғлашга ундаган бўлса не ажаб.

Лола Сайидова,

“Адолат” СДП  Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+