Савобнинг кетидан қувган депутат

03.06.2021 11:06:09

“Банда бировга ёрдам учун ҳаракат қилар экан, тангри ҳам унинг ёрдамида бўлаверади” дейилади “Ҳадис” ларда.

Дарвоқе, Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига мурувват кўрсатилиб, эъзозланган ардоқланган юртда хамиша файз барака бўлади. Буни Президентимизнинг бозор шароитида ўзгалар кўмагига муҳтожларни кучли ижтимоий ҳимоялаш сиёсатини ўзларига асосий дастур қилиб олган Ўзбекистон “Адолат”СДП вилоят Кенгаши фаоллари ва депутатлари фаолиятида яққол кўриш мумкин.

Халқимизда яхши хабар тез тарқалади, деган ибора бор. Дарҳақиқат, топиб айтилган гап. Бугун Қашқадарё вилояти шаҳар ва қишлоқлари бўйлаб хушхабар тарқалди. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати  партиядошимиз Қўйли Нарзуллаев Қамаши туманидаги 4-сонли  “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиларига  ўз ҳисобидан  хайрия ёрдами кўрсатди.    

Қамаши туманидаги 4-сонли Меҳрибонлик уйида бўлган депутат Қўйли Нарзуллаев  4  нафар тарбияланувчининг хатна тўйларини ўтказиб берди ва уларнинг ҳар бирига велосипед ҳамда копток ҳадя қилди. 134 нафар тарбияланувчига эса совға- саломлар улашди.

Меҳрибонлик уйидаги хайрия тадбири ҳақиқий байрамга айланиб кетди. Депутат ташаббуси билан тарбияланувчиларга вилоят маданият ходимлари томонидан концерт дастурлари намойиш этилди. Қўғирчоқ театри санъаткорлари томонидан  кўрсатилган ҳаётий саҳна кўринишлари эса кўнгли ўксик  болажонларга бир олам қувонч улашди.

Нима ҳам дердик. Юртимизда ана шундай олийҳимматли Қўйли Нарзуллаевга ўхшаган саховатпеша инсонлар кўпаяверсин.

   Нодир Исомов,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши ижрочи котиби.

УЮШТИРДИ: КОМИЛ САХАТОВ.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+